Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси оширилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Фаррух Пардаев маълум қилди: Ўтган йил давомида: ✅пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари 14 фоизга оширилиб минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди; ✅минимал истеъмол харажатлари миқдоридан (500 минг сўмдан) юқори миқдорлардаги пенсия ва нафақалар эса 12 фоизга оширилди; ✅ногиронлик нафақаларининг энг кам миқдори эса 440 минг сўмдан 698 минг сўмгача яъни 1,6 баробарга оширилди; ✅тўловларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулларининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди. ✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-60-сон Фармонига асосан, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди. ✅2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди. ? 11-40 ?pfru.uz