Одам савдоси бу замонавий қуллик дегани.
Бу сўзларни эшитганимизда кўпчилик буни фақат киноларда кўрадиган воқеа деб ўйлайди. Аммо ҳақиқат шуки — бу жиноят орамизда, атрофимизда, баъзида эса биз билмаган танишларимиз ҳаётида ҳам содир бўляпти. 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилингани ҳам бу мавзуда ҳамма бир ёқадан бош чиқариши кераклигини эслатиб туради. Энг ёмони одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил қилаётгани бизни ҳушёрликка чақиради. Бугун Сенатда “Одам савдосига қарши курашда глобал чақириқлар: жамиятнинг роли ва халқаро ҳамкорлик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференция иштирокчилари бугунги рақамли муҳитнинг одам савдоси шаклларига таъсири ортиб бораётганлиги, ушбу иллатга қарши курашишда трансчегаравий мувофиқлаштиришнинг зарурлиги, одам савдосидан жабрланувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ННТ роли муҳим эканлигига алоҳида эътибор қаратишди. Мен учун одам савдосига қарши курашиш — бу фақат расмий ташкилотлар ёки ҳуқуқ-тартибот идоралари иши эмас. Ҳар биримиз бу жиноятга бефарқ бўлмаслигимиз керак. Айниқса, ёшлар, аёллар ва иш қидираётган инсонлар орасида бу хавф айниқса юқори. https://taplink.cc/inspectoruz